Тадбир иштирокчилари умумий суратга тушиш маросимида.

Ушбу тадбир сентябрь ойида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ташкил қилинган энг муҳим тадбирлар бири – ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайёргарликнинг якуний босқичидир.

Kun.uz мухбирлари ушбу тадбирдан фоторепортаж тақдим қилмоқда.

Чапдан: Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, вазир в.б. Владимир Норов ва Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.
 Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва вазирлик расмий вакили Мария Захарова.
 Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И. 
Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди.
Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бхутто Зардарий.
Ўнгдан Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар ва делегация аъзоси.
 Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.
Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев. Фото: ТИВ матбуот хизмати