Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда таэквондони янада ривожлантириш чоралари белгиланди
Президент томонидан “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Президент қарорига мувофиқ қуйидагилар 2022-2024 йилларда таэквондони (WT) ривожлантириш асосий йўналишлари этиб белгиланди:
таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, профессионал спортчиларни саралаш ҳамда тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандлари таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш ва таэквондо клубларини тузиш;
таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;
ҳудудий терма жамоалар асосий тайёргарлик марказлари сифатида Қорақалпоғистонда, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этиш;
таэквондони ўқитиш замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш ва бошқалар.
Ҳужжат билан таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури ва таэквондо спорт турини ривожлантириш мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
республика барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали;
таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнири;
таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида "Вазир кубоги" мусобақалари ўтказилади.
Мавзуга оид
20:07 / 13.04.2026
Тошкентда таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди
18:30 / 11.04.2026
Тошкент таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026