Астраханда Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин
3 август куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Россиянинг Челябинск ва Астрахань областлари делегацияси билан учрашди. Делегацияга Челябинск области губернатори Алексей Текслер бошчилик қилди.
А.Текслер ҳудудлараро тўғридан тўғри авиақатновни йўлга қўйиш, туристик таклиф ва йўналишларни стандартлаштириш, логистикани яхшилаш аҳамиятини таъкидлади. Бу туризмни, жумладан, стоматологик ва офтальмологик соҳаларда тиббий туризмни йўлга қўйиш ва яхшилашга хизмат қилишини айтиб ўтди. У саноат кооперациясини ривожлантиришда давом этиш, ҳамкорлик шартномасини тузиш ва маданий алмашинувни йўлга қўйиш таклифларини билдирди.
Астрахань области саноат ва табиий ресурслар вазири Илья Волинский Каспий денгизига йўлни очиб турган вилоят замонавий логистик хизматларни кўрсатиш имкониятига эгалигини маълум қилди. У Астраханда савдо уйини очиш таклифини билдирди – бу корхоналарга бутун Россия бозорини қамраб олиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, хусусан, пиёз ва картошкани етиштириш ва етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини беради. 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган Астрахань университети муваффақиятини таъкидлаб, И.Волинский касб таълими соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришни таклиф қилди.
Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, уларнинг таклиф ва фикрларига қизиқиш билдирди. Учрашув якунида тарафлар ўзаро фойдали ва истиқболли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокараларни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
13:20 / 16.11.2024
Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасида трансчегаравий савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимга қўшилди
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
09:30 / 31.10.2024