10:31 / 07.08.2022
8069

Байден коронавирусдан халос бўлди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байденнинг коронавирус тести манфий натижани кўрсатди. Бу ҳақда Оқ уй шифокори Кевин О'Коннор хабар берди

Байден 2 ҳафтадан кўпроқ вақт олдин коронавируснинг омикрон BA.5 штаммини юқтириб олган эди. 

Президент ўзини яхши ҳис қилмоқда, дейилади О'Коннорнинг Оқ уй сайтида жойлаштирилган баёнотида. Бугун эрталаб президентнинг COVID-19 тести манфий натижани берди. 

«Президент эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, иккинчи тестнинг манфий натисини кутади ва яккаланишнинг қатъий қоидаларига амал қилишда давом этади», деб хабар берди Оқ уй шифокори.

79 ёшли Жо Байденнинг COVID-19 тести 21 июль куни мусбат натижа берган эди. Шунингдек, президент 30 июль, 31 июль, 3 август ва 5 август кунлари ҳам мусбат натижали тест топширди.

Аввалроқ Байден коронавирусга қарши эмланган ва 2 марта қайта эмланган эди.

Top