Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида такси хизмати бўйича янги тартиб жорий этилмоқда
Жорий қилинаётган тартибга кўра, учиб келган йўловчилар залда жойлашган такси хизмати олдига келишади ва манзилни айтиб, тўловни нақд ёки карта орқали амалга оширади.
Фото: Kun.uz
2017 йилдан буён йўловчи ташиш соҳасида фаолият юритиб келаётган «Бобур Диёр» компанияси пойтахт аэропортида такси хизматларини кўрсатиш бўйича электрон аукцион ғолиби бўлди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, компания автопаркида фақат бензинда ишлайдиган маҳаллий ва хорижий 100 дан ортиқ автомобиллар мавжуд. Бу буюртмачининг аукцион доирасидаги асосий талабларидан бири бўлди.
Жорий қилинаётган тартибга кўра, учиб келган йўловчилар залда жойлашган такси хизмати олдига келишади ва манзилни айтиб, тўловни нақд ёки карта орқали амалга оширади. Такси хизмати диспетчери йўловчи манзили ва «тўлов амалга оширилди» деган белги кўрсатилган квитанция беради. Йўловчи терминалдан чиқиб, қатордаги биринчи машинага ўтиради ва ҳайдовчига чекни беради. Йўловчи терминал ичидаги пештахтани четлаб ўтиб, такси хизматидан ҳайдовчига тўғридан тўғри пул тўлаш орқали фойдаланиши ҳам мумкин.
Компания томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ташувчи транспорт хизматлари тўлиқ спектрини кўрсатиш бўйича 5 йиллик тажрибага эга: аэропортлар ва вокзалларда кутиб олиш/кузатиш; тез етказиб бериш; вип-такси, микроавтобус ва автобусларда хизмат кўрсатиш.
Аэропорт йўловчиларини ташиш тарифлари, шунингдек, келиш залида ўрнатиладиган такси тўхташ жойи дизайнини транспорт компанияси Uzbekistan Airports билан келишиб олади.
Мавзуга оид
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
09:52 / 10.02.2026
Куба: аэропортларда авиаёнилғи йўқ — хорижий рейслар қайта кўриб чиқилмоқда
10:51 / 22.01.2026