Қайд этилишича, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шу вақтга қадар истеъмолчилардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.
Ҳозирга қадар агентлик саъй-ҳаракати билан истеъмолчилар фойдасига 24,5 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Истеъмолчилик ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган ҳолатда агентликка 1159 қисқа рақами ҳамда сonsumer.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин.















