Украина буғдойи бўлган биринчи кема Истанбулга етиб келди
Украинанинг РФ ва Туркия билан келишилган «дон йўлаги» бўйлаб Украина буғдойи бўлган биринчи юк кемаси Истанбулга етиб келди, деб хабар берди Туркиянинг TRT медиакомпанияси. У 12 август куни Чорноморскдан жўнаб кетганди.
Украина буғдойи юкланган биринчи юк кемаси 14 август, якшанба куни Украина Россия ва Туркия билан келишган «дон йўлаги» бўйлаб Истанбулга етиб келди. Бу ҳақда Туркиянинг TRT World телеканали Қўшма мувофиқлаштириш маркази (ҚММ)га таяниб хабар берди. Унинг келгани ҳақида ҳозирча расмий хабар йўқ.
Белиз байроғи остидаги Sormovsky юк кемаси 12 август куни Украинанинг Чорноморск портидан жўнаб кетди. У уч минг тоннадан ортиқ буғдой олиб борди. Reuters агентлигининг хабар беришича, кема Истанбул портида текширувдан ўтишни кутмоқда.
6 август куни Истанбулга Украина маккажўхори юкланган биринчи юк кемаси етиб келди – Панама байроғи остидаги Navi Star кемаси 33 минг тонна маккажўхори билан Ирландияга йўл олди. Умуман олганда, бугунги кунга келиб, ҚММ маълумотларига кўра, «дон йўлаги» доирасида Украина портларидан 18 та юк кемаси 438 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб чиқиб кетган.
Дон экспорти учун Украина портларининг блокадасини тугатиш тўғрисидаги келишув 22 июль куни Истанбулда БМТ ва Туркия воситачилигида РФ ҳамда Украина ўртасида имзоланган эди. Келишув Қора денгизда Украина қирғоқларидан Босфор бўғозигача бўлган хавфсиз йўлаклар яратишни назарда тутади. Улар орқали Украинада Россия тажовузи туфайли тўсиб қўйилган 20-25 миллион тонна ғаллани олиб чиқиш режалаштирилган.
Экспорт Украинанинг учта портидан - Одесса, Чорноморск ва Южнийдан амалга оширилади. Юк кемаларининг ўтиш хавфсизлигини БМТ бошчилигида Россия, Украина ва Туркия вакиллари ишлаётган Истанбулдаги ҚММ назорат қилади.
«Дон йўлаги» тўғрисидаги шартнома имзолангандан бир кун ўтиб РФ ҚК Одесса портига ракета ҳужуми уюштирди. Бироқ, Украина бу дон экспортига тайёргарликни тўхтатмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024