Хорижий мамлакатлардаги ушбу ваколатхона ТТА тарихида биринчи бўлиб, у академиянинг Ҳиндистонда олий тиббий таълимни ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, илғор тиббиёт муассасаларида ТТА раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш ва стажировкалар уюштириш бўйича манфаатларини ҳимоя қилади.
Ваколатхона фаолияти доирасида ТТА талабаларининг Ҳиндистон етакчи тиббиёт марказларида амалиётини ташкил этиш режалаштирилган. Ҳиндистондан таниқли ўқитувчиларни таклиф этиш орқали академия педагогик салоҳиятини ривожлантиришга максимал даражада кўмаклашишга эътибор қаратилади.
Келгусида Тошкент тиббиёт академиясининг Жанубий Корея, Туркия ва Полшада ваколатхоналарини очиш режалаштирилган.












