Ўзбекистон | 08:31 / 19.08.2022
46154
1 дақиқада ўқилади

Фото: Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди 

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди.

Давлат раҳбари динимиз арконларига мувофиқ эҳромга кириб, намоз ўқиди, талбия айтиб, Масжидул Ҳарамга борди.

Каъбатуллоҳнинг ичига кириш мусулмонлар орзу қиладиган улуғ шарафдир. Президент ана шундай шарафга муяссар бўлиб, Каъбатуллоҳнинг ичида намоз ўқиди.

Сўнг, Байтуллоҳ атрофида етти бор тавоф, Сафо ва Марва тепаликлари орасида еттита саъй қилинди.

Мавзуга оид