Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда товламачилар сохта полиция бўлими очиб, саккиз ой фаолият кўрсатгани аниқланди
Товламачилар “бўлим”га мурожаат қилганларга ёрдам бериш эвазига жабрланувчилардан пул талаб қилиб келган ҳамда турли хизматлар кўрсатиш учун “пора” олишган.
Фото: Reuters
Ҳиндистонда товламачилар сохта полиция бўлими очгани ва саккиз ой фаолият олиб боргани аниқланди, деб хабар берди The Guardian.
Улар “бўлим”га мурожаат қилганларга ёрдам бериш эвазига жабрланувчилардан пул талаб қилиб келган ҳамда турли хизматлар кўрсатиш учун “пора” олишган.
Хабарда айтилишича, юзлаб фуқаролар уларнинг қурбонига айланган.
Товламачилар полиция либосида ва ҳақиқий қурол билан юришган. Қизиғи, сохта бўлим ҳақиқий полиция бошлиғининг уйидан атиги 500 метр масофада жойлашган.
Маълумот берилишича, бу иш бўйича олти киши қўлга олинган, уларнинг бошлиғи қидирувга берилган.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026