Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон IT-экспорти 4,4 бараварга ошди
Ўзбекистон IT-экспорти жорий йил ўтган даврида 4,4 бараварга ошди ва 53,2 млн долларни ташкил этди. АОКАда ўтказилган брифингда IT Park матбуот котиби Жамила Холибоева IT-экспорти 2022 йил 1-ярим йиллиги сарҳисоби бўйича маълумот берди.
Жамила Холибоева
Ташқи бозорларда хизмат кўрсатувчи IT Park резидентлари сони 203 тани ташкил этди. Таққослаш учун, ўтган йил мос даврига нисбатан ўсиш - 271 фоиз.
Экспорт 88 фоизи АҚШ, қолгани эса Буюк Британия, Германия, Мустақил давлатлар ҳамжамияти (МДҲ) ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) тўғри келади.
2022 йил охирига қадар экспорт ҳажмини 100 млн долларга етказиш режалаштирилган.
Бажарилган хизматлар умумий ҳажми 2,3 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йил мос даврига нисбатан мазкур кўрсаткич 235 фоиз ошди.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026