Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида президент администрацияси раҳбарига икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилди.
Президент сўзини якунлаб, айни пайтда тадбиркорлар билан фикр алмашмоқда, улар таклиф ва ташаббусларини тингламоқда.
Аввалроқ Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилиши хабар берилганди.
Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш, тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.












