Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга эътибор қаратилди.

Конгресс вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» фаолияти муҳокама қилинди. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Конгрессменлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.

Афғонистон масаласида фикр алмашилди. Томонлар ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазият олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Учрашувда икки томонлама кун тартиби долзарб масалалари, мамлакатлар халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари кўриб чиқилди.