Ўзбекистон элчиси ва АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Вашингтонда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқотда Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигига оид қатор долзарб масалалар, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ва бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий соҳаларда ҳамда минтақавий ҳамкорлик доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга эътибор қаратди. Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшма дастур ва ташаббусларни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Америка вакили президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсий фаолиятини юқори баҳолади. Дональд Лу АҚШнинг иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини тиклаш бўйича ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.
Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ инфратузилма, энергетика, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида аниқ натижаларга эришиш учун «C5+1» формати доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ва минтақавий шериклик соҳасидаги ҳамкорликда эришилган муваффақиятларни қайд этди, бир-бири манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида конструктив мулоқотни фаол ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.
Мавзуга оид
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
22:11 / 29.10.2024