Жорий йил август ойида “Ахбор-Рейтинг” агентлиги “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясига миллий шкала бўйича “Барқарор” прогнози билан “uzА++” даражасида тўлов қобилияти рейтингини берди.
Белгиланган даража миллий рейтинг шкаласи бўйича суғурта компаниясининг тўлов қобилиятининг энг юқори баҳоси бўлиб, ўз мажбуриятларини ҳамда суғурта полиси эгаларининг талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришда нодир қобилиятга эга бўлган компанияларга берилади.
Рейтинг агентлиги рейтинг даражасига таъсир қилувчи бир қатор ижобий омилларни қайд этди:
- суғурта хизматларининг кенг ҳудудий қамрови ва ассортименти;
- бизнесни кенгайтириш кўрсаткичларининг ижобий тенденцияси;
- юқори бозор улуши ва суғурта бозорида етакчи ўрни;
- ҳудудлар бўйича суғурта тушумларининг ижобий диверсификацияси;
- суғурта компанияси бизнес фаоллигининг юқорилиги ва суғурта хизматлари бозорининг асосий сегментларини жадал қамраб олиши;
- замонавий ахборот технологиялари ва молиявий воситаларнинг фаол жорий этилиши;
- юқори даражадаги тўлов қобилияти;
- тажрибали бошқарув жамоаси.
Агентлик таъкидлашича, 2021 йил давомида “Ўзбекинвест” акциядорлик жамияти бизнесининг кўлами ва фаолияти кўрсаткичлари барқарор суръатларда ўсди.
Компаниянинг амалдаги шартномалари сони 2020 йил якунларига нисбатан 117 фоизга ошиб, 939,1 мингтани ташкил қилди. Шундан 854,9 минг нафари жисмоний шахслар билан тузилган.
“Ўзбекинвест” акциядорлик жамиятининг йиғилган жами суғурта мукофотлари 2020 йилга нисбатан 147 фоизга ўсиш билан 382,8 миллиард сўмни ташкил этди.
Компаниянинг суғурта тўловлари 89,3 миллиард сўмни ташкил этди,
бу эса 2020 йилнинг шу кўрсаткичидан 22,7 миллиард сўмга кўпдир, натижада компаниянинг суғурта соҳаси бўйича тўловлар барча ҳажмидаги улуши
14,6 фоизни ташкил этди.
Барқарор ўсиш тенденцияси 2022 йилда ҳам давом этди. Жорий йилнинг










