АҚШ ҳарбий кемалари Тайван бўғози орқали ўтди
АҚШ ҳарбий кемаларининг Тайван бўғозига кириши узоқ вақтдан бери режалаштирилган, бу ҳаракат Вашингтоннинг эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақасига эришиш сиёсатининг бир қисми эди, деди Кирби.
АҚШнинг иккита ҳарбий кемаси халқаро сувлар орқали Тайван бўғозига кирди. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби 28 август, якшанба куни CNN’га берган интервьюсида бу ҳаракат «узоқдан режалаштирилгани»ни ва АҚШнинг Хитой-Тайван можароси ҳамда эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океанига интилиш сиёсатига мос келишини билдирди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари операцияни тасдиқлади ва унда Chancellorsville ҳамда Antietam крейсерлари иштирок этганини маълум қилди. «Ушбу кемалар бўғоздан ҳар қандай соҳилбўйи давлатнинг ҳудудий сувларидан ташқаридаги йўлак бўйлаб ўтган», - деди улар ва бу халқаро ҳуқуққа зид эмаслигини таъкидладилар.
Бундай ҳаракатлар одатда 8 соатдан 12 соатгача давом этади ва хитойлик ҳарбийларнинг яқин назорати остида амалга оширилади, дея қайд этади Reuters. Сўнгги йилларда улар АҚШ, шунингдек, Буюк Британия ва Канаданинг ҳарбий кемалари томонидан амалга оширилди. Бу АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси август ойи бошида Тайванга ташриф буюрганидан кейин Тайван бўғозига кирган биринчи АҚШ ҳарбий кемаси бўлди.
Бир кунлик ташриф доирасида Пелоси Тайван аппарати раҳбари Цай Инвэн билан учрашди ва маҳаллий парламентга ташриф буюрди. У 25 йил ичида Тайванга ташриф буюрган АҚШ Конгресси қуйи палатасининг биринчи спикери бўлди. Унинг сўзларига кўра, ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири - «дунёга Тайван халқининг муваффақияти, ўз мамлакатини ўзгартиришдаги жасоратини кўрсатиш» бўлган. Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблаган Хитой расмийлари Пелосининг оролга ташрифидан олдин ҳам кескин танқид қилган. ХХР орол билан савдо-сотиқни қисман тўхтатиб, Тайван бўғозида ҳарбий машғулотлар ўтказди. АҚШ Тайван мустақиллигини расман тан олмайди, лекин Хитойнинг оролни куч билан аннексия қилиш таҳдидига қарши чиқяпти.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024