Жамғарма хабарига кўра, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқаролар жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар улар банк пластик карталарига юклаб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йил 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон давлат мустақиллиги 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йил 1-4 сентябрь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.