Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, илм-фан ва маданий-гуманитар алоқаларни амалий маъно-мазмун ҳамда янги ташаббуслар билан бойитиш, икки мамлакат қардош халқлари ўртасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан
- Маммадова Гулянақ Закир қизи - Р. Бейбутов номидаги Озарбойжон давлат мусиқа театри вокалисти
“Дўстлик” ордени билан
- Мустафаев Шаҳин Мажид ўғли - Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг академик З.М. Бунядов номидаги шарқшунослик институти бўлим мудири, академик
- Аскаров Рамиз Бахшали ўғли - Боку давлат университети туркология кафедраси мудири, профессор
- Биннатова Алмас Қасим қизи - Озарбойжон Миллий фанлар академиясининг Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбойжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири












