Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобилга қулф илиб кетиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича бир киши ушланди
Тошкентда автомобил билан боғлиқ фирибгарликнинг янги тури пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалганди. Интернетда автомобил эшиги ушлагичига қулф илингани ва унга хат қистирилгани акс этган фото ҳамда видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Уларга кўра, автомобилга қулф илиб кетилиб, маълум бир картага пул ташланса, код айтилиши ва қулф очилиши, шу орқали пул олинаётгани айтилган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, ушбу ҳаракатларни содир этганликда гумондор 29 ёшли М.А. ушланди. Холислар иштирокида унинг ёнидан икки дона кодли қулфлар топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
ИИББ хабарига кўра, суҳбат давомида у интернетда шундай “пул ишлаш” усулини кўриб, ундан фойдаланишга қарор қилганини айтган.
Режага кўра, у қулфни автомашина эшиги ушлагичига осиб, ҳайдовчига қулфни очиш учун код рақамини сотиб олиш таклифи ёзилган хат қолдирган. Кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, қулф кодини юбориши керак бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши айтилган.
Мавзуга оид
13:32 / 24.12.2025
Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди
11:04 / 23.12.2025
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
11:08 / 19.12.2025
Ўзбекистонда эко-стикерлар: кимларга шарт эмас ва қандай олинади?
15:08 / 17.12.2025