Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FlyNas авиакомпаниясига Жидда – Тошкент йўналишида авиақатновлар учун рухсатнома берилди
FlyNas авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Фото: Ўзавиация
“Ўзавиация” агентлиги томонидан 26 августда FlyNas (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистонга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда – Тошкент – Жидда йўналиши киритилди.
FlyNas авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Маълумот ўрнида, FlyNas (илгари Nas Air) 2007 йилда ташкил топган. FlyNas World Travel Awards томонидан кетма-кет беш йил ва Skytrax томонидан кетма-кет уч йил давомида Яқин Шарқнинг арзон нархлардаги етакчи авиакомпанияси деб топилган. Ушбу компания энг йирик бюджет авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. 17 та маҳаллий ва 53 та халқаро йўналишлар бўйича мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда 27 та самолётлар паркига эга.
Мавзуга оид
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
10:13 / 02.03.2026
Жидда—Тошкент репатриация парвозлари йўлга қўйилади
11:58 / 15.12.2025
Жидда–Тошкент рейси бортдаги тиббий ҳолат сабаб Баҳрайнга қўнишга мажбур бўлди
08:32 / 04.10.2025