Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Ҳамро момо 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўрта мактабда болаларга бошланғич таълимдан сабоқ берган. Онахон турмуш ўртоғи раҳматли Адиз бобо Шарипов билан 5 фарзандни вояга етказган. Ҳозирги кунда 35 невара, 61 чевара ва 22 нафар эваранинг ардоғида умргузаронлик қилмоқда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

У кишини айём арафасида қутлаш учун вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари “Оқмачит” маҳалласидаги хонадонга келди. Навоий вилояти раҳбари Нормат Турсунов Президент номидан момони табриклаб, «Шуҳрат» медалини тақди ва байрам совғаларини топширди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ҳамро момо шу кунларга етказгани учун Яратганга шукр айтиб, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик сўраб дуо қилди.