Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шомуродов бизга ёрдам бера олади». Моуриньо Элдор «Рома»да қолишини тасдиқлади
Ёзги трансфер ойнаси давомида Элдор Шомуродовнинг «Рома»ни тарк этиши ҳақидаги хабарларга қарамай, ўзбекистонлик ҳужумчи Рим клубида қоладиган бўлди.
DAZN хабарига кўра, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида Италиянинг «Лечче» клуби Шомуродовга қизиқиш билдирганига қарамай, Элдор «Рома»да қоладиган бўлди. Римликлар устози Жозе Моуриньо ҳам Шомуродовнинг клубда қолишини тасдиқлаган.
«Шомуродов бизга ёрдам бера олади. Ёзги трансфер ойнаси давомида у босим остида бўлди ва энди тинчланиши ҳамда бизга ёрдам бериши мумкин», – дея Жозе Моуриньонинг сўзларини келтирган RomaNews нашри.
Аввалроқ, «Болонья» Шомуродовни ижарага олиш масаласида Рим клуби билан келишувга эриша олмагани, унга «Монца» ва «Торино» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабар қилинган эди. Аммо «Рома» фақатгина 10 млн евродан кам бўлмаган таклифларни кўриб чиқишга рози бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Рим клуби ёзги трансфер ойнасида икки ҳужумчи – Афена-Ньян ва Жастин Клюйверт билан хайрлашди. Жамоага эркин агент сифатида Пауло Дибала ва Андреа Белотти таклиф қилинди. Шомуродов А Серия дастлабки уч турида жамоа қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга тушмади.
Мавзуга оид
23:09 / 30.06.2026
Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли деб топилди
16:21 / 29.06.2026
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
14:49 / 29.06.2026
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026