Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср учта соҳада инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқчи
ТИВ раҳбари Миср элчисини қабул қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Мисрнинг мамлакатдаги элчиси Амира Фаҳмини қабул қилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан томонлар биргаликда чоралар кўришга тайёрлиги таъкидланди.
Бўлажак тадбирлар жадвали, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Миср ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ва икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар навбатдаги давраси билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш истиқболлари, ишбилармон доиралар бевосита алоқаларини рағбатлантириш, бизнес-форумларни ташкил этиш, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги томонлар ўзаро муносабатларига эътибор қаратилди. Миср делегациясининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирокига доир ташкилий жиҳатлар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026