Самарқанд вилоятидаги “Жартепа" чегара божхона постида йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб бориляпти.

Вилоят божхона бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли 2022 йил 5-16 сентябр кунлари мазкур божхона пости орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишларига вақтинчалик чеклов жорий этилади.

Мазкур чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

  • дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;
  • расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;
  • республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;
  • халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга; 
  • мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
  • Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига; 
  • ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;
  • Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.