Хотира тадбирида Ислом Каримовнинг халқ манфаати йўлидаги хизматлари ёдга олинди. Қуръон тиловат қилинди.

Давлат раҳбари устозларни қадрлаш ва ҳамиша ёдга олиш кераклигини, бу ёш авлодга ўрнак бўлишини таъкидлади.

Олий Мажлис, президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам биринчи президент ҳайкалига гуллар қўйди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.