“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бунда ёшлар етакчиси ижобий тавсияси билан контракт 50 фоизигача, бироқ БҲМ 50 бараваридан ошмаган қисми тўлаб берилади.

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лардаги “Ёшлар дафтари” жамғармалари тўғрисидаги низомга кўра, туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари:

  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдори 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатлар 75 фоизигача қисмини, бироқ бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМ 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қисмини қоплашга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМ 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМ 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жой 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоиз, бироқ БҲМ 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга БҲМ 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • мамлакат профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача, аммо БҲМ 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
  • ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМ 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшлар илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМ 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар фуқаролик паспорти (биометрик паспорт) олиш бадалини қоплаб бериш;