Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Миср ишбилармонлар кенгаши тузилади
Ўзбекистон элчиси Мисрнинг етакчи ахборот агентлигига интервью берди.
Мамлакатнинг Қоҳирадаги элчиси Мансур Қиличев мамлакат мустақиллиги 31 йиллиги, Ўзбекистон ва Миср ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани 31 йиллиги муносабати билан MENA ахборот агентлиги мухбирига интервью берди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Ўзбекистон элчиси ноябрь ойида Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтадиган COP-27 иқлим конференциясида юқори даражадаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этиши режалаштирилаётгани, 15-16 сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Миср делегацияси ҳам иштирок этиши кутилаётганини билдирган. Тадбир доирасида Миср ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олиши кутилмоқда.
Суҳбатда Миср ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор ҳужжатлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳуқуқий асослари, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик, савдо тўғрисидаги битим мавжудлиги қайд этилган.
Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистон Мисрдан фармацевтика маҳсулотлари, цитрус мевалари ва ювиш воситаларини импорт қилаётгани, Мисрга тўқимачилик, чорвачилик маҳсулотлари, транспорт ва туризм хизматларини экспорт қилаётгани ҳақида сўзлаб берди.
Икки давлат ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш учун Ўзбекистон - Миср ишбилармонлар кенгашини тузиш, ташқи савдо-транспорт харажатларини ва йўналишларини оптималлаштириш мақсадида икки мамлакат транспорт вазирликлари ўртасида ишчи гуруҳ ташкил этиш ўзаро манфаатларга хизмат қилишини таъкидлаган.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026