Грузиянинг Батуми шаҳрида Қора денгиз соҳилида иккита сунъий яриморол ва бир оролдан иборат архипелаг қурилиши бошланди. 

«Бугун ўзига хос замонавий лойиҳани бошлаймиз. Бу лойиҳа - иккита сунъий яриморол ва орол қурилиши», — деди Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили.

Фото: gov.ge

Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудларда кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, таълим, тижорат масканлари қурилади, туристик йўналишлар ташкил этилади.

Яримороллар ва оролда 500 номердан иборат меҳмонхоналар, савдо ва кўнгилочар марказлар жойлашади.

Фото: gov.ge

Лойиҳага йўналтириладиган инвестиция миқдори 100 млн долларни ташкил этади.