Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея мамлакатга кириш учун мажбурий ПЗР-тестини бекор қилди
2022 йил 3 сентябрдан бошлаб Жанубий Корея мамлакатга келаётган йўловчиларга ПЗР-тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилди.
Uzbekistan Airways хабарига кўра, Корея Республикасига кириш учун махсус карантин шаклини ҳаво кемаси бортида тўлдириш ва мамлакатга кириш чоғида карантин хизмати ходимларига тақдим этиш қоидалари сақланиб қолади.
Мамлакатга келганидан кейин сайёҳлар 24 соат ичида COVID-19 учун ПЗР-тестини топшириши, тест натижалари тўғрисида эса карантин хизматини электрон манзил орқали хабардор қилиши мажбурийдир.
Маълумот учун, Ўзбекистон июнь ойи бошида мамлакатга кирганлар учун ПЗР-тестининг салбий натижаси, эмлаш сертификати ва коронавирус антитаначаси учун тезкор тест талабини бекор қилди.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026