Ўзбекистон | 17:00 / 06.09.2022
3516
3 дақиқада ўқилади

METALL CENTER компанияси 7 йиллигини кенг нишонлади

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни METALL CENTER компанияси ўзининг 7 йиллик юбилейини нишонлади.

METALL CENTER 2016 йилдан буён аҳолининг кенг қатламига, йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қурувчи компанияларга металл маҳсулотлари етказиб беришда самарали фаолият юритмоқда. Компаниянинг асосий фаолияти металл буюмларнинг улгуржи, чакана ва ташқи савдоси ҳисобланади. 3 сентябрь куни METALL CENTER компанияси ўзининг 7 йиллик юбилейини барча ходимлари билан биргаликда тантанали тарзда нишонлади.

Абдувосиқ Мўминов

METALL CENTER компанияси таъсисчиси Абдувосиқ Мўминов корхона фаолияти 8 кишилик жамоа билан бошланганини айтди: “Жамоамизда 8 киши билан фаолият бошлаган бўлсак, бугунга келиб 200дан ортиқ ходимлар билан ишлаяпмиз.

Айни пайтда Бухоро, Самарқанд, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида филиалларимиз ишга тушган.

2023 йилда спорт йўналишида ҳам тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйиб, спорт мактаби очишни режалаштирганмиз. Туркия, Эрон, Россия давлатлари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Европа давлатлари билан ҳам қўшма лойиҳалар устида ишлаш ниятидамиз”.

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида 7 йиллигини нишонлаётган компания ўзининг барча ишчи-ходимларини байрам дастурхони атрофида бирлаштирди. Тадбирда ўз меҳнати билан компания фаолиятига ҳисса қўшаётган ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

Жасурбек Абдурайимов

Компаниянинг молия ва иқтисод бўлими бошлиғи Жасурбек Абдурайимовнинг айтишича, ўз малака ва билимларини оширишни истаган ходимлар учун олий таълим муассасаларида таҳсил олишда шартнома пуллари тўлиқ компания томонидан тўлаб берилади.

Абдувоҳид Мўминов

“Компаниямиз бошқа лойиҳаларни ҳам амалга оширяпти. Жумладан, “Шарқ балиғи” бренди остида балиқчилик соҳасида, “Водий тонги” бренди остида чорвачилик соҳасида тадбиркорлик ишларини бошладик. Аҳоли учун сифатли балиқ ва сут маҳсулотлари етказиб беришда ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз”, - дейди компания таъсисчиси Абдувоҳид Мўминов.

“METALL CENTER” Ўзбекистон бозорида шаффоф ишбилармонлик муҳити, мижозларга максимал даражада қулайлик, мослашувчан нарх сиёсати ва вазифаларни комплекс ҳал этиши билан машҳур. Ҳозирги кунда компания республикадаги барча маҳаллий металл буюмлар ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

“METALL CENTER” ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegram: https://t.me/metallcenter

Сайт: www.metallcenter.uz

Телефон: +998 78 777 7775

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш