Йўлларда 139 та ҳолат бўйича қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилган
7 ой ичида йўлларда 139 та ҳолат бўйича қарийб 6 млрд 132 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилган. Бу ҳақда АОКАда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комил Шамсиддинов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Сифатсиз бажарилган ушбу қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилган. Шундан 4 млрд 203 млн сўмлик 92 та талабнома ижроси таъминланган.
Қайд этилишича, шунча миқдорга баҳоланган, лекин амалда сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайтадан бажарилди.
Йўл қурилиш объектларида қўпол қоидабузилишларга йўл қўйган ва давлат инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларни муддатида бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 99- ва 147-моддаларига кўра 134 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.
Бундан ташқари, 120 та баённома бўйича 175 млн 410 минг сўмлик жарима қўллангани айтилади.
Мавзуга оид
13:18 / 22.01.2024
1 апрелдан айрим қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди
15:04 / 09.01.2024
Ўзбекистонда бир йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортди
08:54 / 05.01.2024
Ўзбекистонда қурилиш ишлари қайси ойда энг кўп бажарилиши маълум бўлди
14:34 / 22.12.2023