Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МБ: августда йиллик инфляция даражаси 12,3 фоизни ташкил этди
Истеъмол бозорларида талаб ва таклифга таъсир этувчи ички ва ташқи иқтисодий омиллар таъсири остида нархларга босимнинг кучайиши сақланиб қолмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати хабар берди.
МБ маълумотига кўра, август ойида йиллик инфляция даражаси 12,3 фоизни ташкил қилган. Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар нархи мос равишда 10,9 фоизга ва 7,1 фоизга ошди.
Август ойи натижаларига кўра, аҳолининг инфляция кутилмалари кейинги 12 ойда 15,3 фоизга, тадбиркорларники 14,1 фоизгача камайган, бироқ жорий инфляция даражасидан юқорилигича қолмоқда.
Шунингдек, жорий йилда шаклланган базавий инфляциянинг ўсиш тенденцияси иқтисодиётда инфляцион хатарлари сақланиб қолаётганидан далолат беради.
Йиллик базавий инфляция август ойида 12,4 фоизни ташкил этди ва унинг асосий инфляцияга қўшган ҳиссаси 9,4 фоиз пунктига кўтарилди.
Мавзуга оид
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
21:44 / 05.06.2026
Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
10:40 / 01.06.2026