Жаҳон | 18:31 / 10.09.2022
7070
1 дақиқада ўқилади

Шолц Германия Россиядан газ етказиш тўхтатилишига тайёрлигини айтди

Германия шимолида суюлтирилган газ импорти учун терминаллар ўрнатилди. Мамлакатдаги газ омборлари 85 фоизга тўлдирилди. 

Фото: РИА Новости

Германия ва Европа Россиядан газ етказиш тўлиқ тўхтатилишига тайёр, деди ФРГ канцлери Олаф Шолц.

Унинг айтишича, Германия шимолида суюлтирилган газ импорти учун терминаллар ўрнатилди. 

Шолц мамлакат Россия газ етказиб беришни сезиларли даражада тўхтатишига тайёрланганини айтди.

«Биз газни тежадик. Кўмир электр станциялари имкониятларидан яна фойдаланамиз. Келаси йил бошида зарур бўлса атом электр станцияларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади»,— деди у. 

Маълумотларга кўра, Германия сентябр ойига келиб газ омборларини 85 фоизга тўлдирди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид