Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 3 минг доллар эвазига диплом олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168, 28 ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. фуқаро Ҳ.га юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатгани тўғрисида диплом олиб бериши эвазига 3 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бўлим бошлиғи фуқарони ўқишга киритишини айтиб, эвазига 5 минг доллар олаётганда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026