Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Самарқандга борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Маълум қилинишича, айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади.
15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши 22-мажлиси бўлиб ўтади.


Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026