2022 йилда Pepsi бренди ҳар йили ўтказиладиган "Таъмлар жанги" — Pepsi Taste Challenge'да яна бир бир бор мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Худди шу челленжнинг якуни муносабати билан мусиқа ва дўстлик кечаси, барчага манзур ичимликнинг байрами ташкил этилди.

Улкан оpen air – Pepsi Music Fest 9 сентябр куни Hyatt меҳмонхонасининг очиқ майдонида таниқли санъаткорлар ва DJлар иштирокида бошланди. Ўйин-кулги ва совғаларга бой фестивал йилнинг энг ёрқин мусиқий воқелигига айланди, дейиш мумкин.

Айниқса, Pepsi Music Fest мутлақо бепул эканини ҳисобга олсак, Тошкентда бундай йирик миқёсдаги, ижро сифати юқори тадбирлар кўп эмас.

Фестивал мезбонлар ва махсус меҳмон – КВН Олий лигаси чемпиони, Осиё МIX жамоаси етакчиси Элдияр Кененсаровнинг кириш сўзи билан бошланди. Фест давомида Даврон Кабулов ва Жаҳонгир Хўжаев шоураннер сифатида чиқиш қилишди.

Байрам меҳмонлари кундан кунга ортиб борди, очиқ майдонда ҳамма жонли мусиқа ритмида рақсга тушди. Рақс жамоаларининг чиқишлари эса фестивалнинг янада ёрқин ўтишига сабаб бўлди.

Байрамона атмосфера, жаҳонга таниқли юлдузлар ва кўтаринки кайфият Pepsi Music Fest'нинг ҳақиқий безаги эди. Бу сафар битта тадбир форматида бир эмас, уч халқаро селебрити – Gayazov$ Brother$, Мinelli ва HammАli& Navai қўшиқлари янгради.

Фестивалда, шунингдек, Pepsi Taste Challenge–2022 реклама кампанияси амбассадори – Аbbbose махсус меҳмон сифатида иштирок этди.

Фест меҳмонлари – DJ King Маcarella, DJ Sam, DJ Frost, DJ Pashkov, DJ Safronov ва DJ Gеraнинг жонли мусиқий вайблари меҳмонларни рақсга чорлади ва майдон нафақат чироқлар, балки ёрқин, самимий ҳислар билан ҳам ёришиб кетди.

Мусиқий тадбир ташкилотчилари томошабинларга яна бир сюрприз тайёрлашди: ўзига хослиги, динамикаси ва ҳаяжонга бойлиги билан барчани ҳайратга солган fire-show узоқ вақт кўпчиликнинг ёдидан чиқмайдиган бўлди.