Украинадаги урушнинг 203-куни. Асосий маълумотлар:

  • Украина президенти Володимир Зеленский озод этилган Изюмга келди ва Қрим ва истило остидаги бошқа ҳудудлар ҳам Украина таркибига қайтарилишини маълум қилди.
  • Украина вице-премьери Олга Стефанишина сўнгги кунларда Россия Киевга тинчлик музокараларига қайтишни таклиф қилишга уринаётганини айтди.
  • Reuters агентлигига кўра, Кремлнинг Украина масалалари бўйича куратори Дмитрий Козак урушнинг илк кунларида Украина билан НАТОга киришдан бош тортиши бўйича келишган, аммо Путин бундай келишувга рози бўлмаган ва босқинни давом эттирган.
  • Россиялик ҳарбийлар Украинада Эрон дронларини қўллашни бошлаган: 13 сентябр куни Купянск яқинида шундай дронлардан бири уриб туширилган.
  • Россия армияси ташлаб кетган ҳудудлар аҳолисига Украина томонидан гуманитар ёрдам етказиб берилмоқда. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярга кўра, Харкив областида шундай аҳоли манзиллари сони 300 дан ортади.

Le Monde озод этилган Изюмдан илк тасвирларни эълон қилди — уларда ҳалок бўлган россиялик аскарлар, шунингдек асир тушган ҳарбийни кўриш мумкин.

Изюмда россиялик асир тушган аскар танкда украин аскарлари билан. Изюм — Харкив областида Украина қуролли кучларининг муваффақиятли қарши ҳужумида озод этилган шаҳарлардан бири. Фотосуратлар 11 сентябрда олинган, аммо илк бор 14 сентябр куни Le Monde нашрида эълон қилинди. 
Laurent Van der Stockt / Le Monde / Getty Images
Изюм йўлида қолган россиялик аскар жасади
Laurent Van der Stockt / Le Monde / Getty Images
Украина президенти Володимир Зеленский Изюмда. «Бизнинг давлатимиз ҳудудини вақтинча босиб олиш мумкин. Аммо украин одамларини эгаллаб олиш имконсиз. Мияларни ювиш мумкин, аммо бу ишни украинлар юраги билан қилиб бўлмайди», —