Шаҳбоз Шариф, Александр Лукашенко ва Илҳом Алиев Самарқандга етиб келди
15 сентябр куни Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Беларус президенти Александр Лукашенко ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳам ШҲТ саммити бўлиб ўтадиган Самарқандга шаҳрига етиб келди.
Бугун, 15 сентябр куни Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Уни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Покистон ҳукумати раҳбари Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, мамлакат биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Бундан ташқари, 15 сентябр куни президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Беларус президенти Александр Лукашенко амалий ташриф билан мамлакатга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Александр Лукашенко Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистон биринчи президенти қабрига гул қўйди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон президенти билан учрашиш ва ШҲТнинг Самарқанд саммити тадбирларида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Илҳом Алиев Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, биринчи президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди.
Мавзуга оид
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашишини» айтди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
14:26 / 13.11.2024