Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида глобал аҳамиятга эга ташаббус билан чиқади - экспертлар
Саммитда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон етакчилари иштирок этиши маълум қилинган.
Самарқандда ўтказилаётган ШҲТ саммити Евросиёнинг сўнгги йиллардаги энг катта сиёсий форуми бўлади, чунки қитъанинг энг йирик ташкилоти етакчилари уч йил ичида илк марта юзма-юз учрашишади.
Kun.uz манбасининг сўзларига кўра, саммитда “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” мақоласида ушбу учрашувдан кутилаётган натижалар ҳақида фикр билдирган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг чиқишига катта эътибор қаратилади.
Мазкур мақолада Ўзбекистон раҳбари хусусан, “ШҲТнинг Самарқанд саммити умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олади” деб ишонч билдирган.
Экспертлар Ўзбекистон президенти саммитда глобал аҳамиятга эга йирик дипломатик ташаббус билан чиқишини тахмин қилмоқда.
ШҲТнинг Самарқанд саммитида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон етакчилари иштирок этиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
12:46 / 14.11.2025
ШҲТ доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича битим Ўзбекистонда тасдиқланди
14:22 / 11.10.2025
“МДҲ интеграция учун эмас, тартибли ажралиш учун тузилганди” – сиёсатшунос
22:42 / 04.09.2025
Исроил–Эрон урушига ШҲТ қандай реакция қилди?
10:43 / 04.09.2025