Ўзбекистон | 09:18 / 15.09.2022
3614
1 дақиқада ўқилади

«Темир дафтар»даги оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш тартиби маълум қилинди

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга қандай тартибда тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинди. 

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;
  • ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
  • тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатория шароитда даволанади;
  • ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Мавзуга оид