16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит бошланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Kun.uzФото: Kun.uz
Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кириш нутқини сўзлади.
"Саммитимиз, шубҳасиз, тарихий воқеадир. Бу пандемия синовларидан сўнг узоқ кутилган дўстларнинг юзма-юз учрашувидир. Бу шахсий мулоқот, ШҲТ мамлакатларнинг келажагини белгилаб берувчи қўшма қарорлар қабул қилиш имкониятидир,” - деди давлат раҳбари.
“Бу тадбир Ўзбекистон раислигида тарихий Самарқандда ўтаётгани биз учун катта фахрдир. Умид қиламанки, кеча Самарқанд руҳи ва халқимизнинг кўп йиллик тарихий маданияти билан танишдингиз”, - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мирзиёевга кўра, бугунги тадбир доирасида ШҲТ давлатлари етакчилари 40 дан ортиқ халқаро келишувларни имзолаши кўзда тутилган.
Фото: Akorda.kz
Тадбирнинг қолган қисми тор доирада давом этмоқда.
Фото: Akorda.kzФото: Akorda.kz
ШҲТга кузатувчи ҳамда меҳмон сифатида таклиф қилинган Беларус, Эрон, Монголия, Туркия, Озарбойжон, Туркманистон етакчилари мажлисга тадбирнинг кенгайтирилган қисмида қўшилади.