16 сентябр куни Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Саммитда ШҲТ фаолиятининг муҳим соҳаларидаги  ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд декларацияси тадбирнинг бош якуний ҳужжати бўлди.

Жами 44 та ҳужжат - битим, концепция, дастурлар ва бошқа қарорлар қабул қилинди. Бу ташкилот тарихида рекорд кўрсаткичдир. Жумладан:

– ШҲТга аъзо давлатларнинг узоқ муддатли яхши қўшничилиги, дўстлиги ва ҳамкорлиги тўғрисидаги шартнома қоидаларини 2023-2027 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс ҳаракатлар режаси тўғрисида;

– ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш бўйича концепцияси тўғрисида;

– «ШҲТнинг эзгу ният элчиси» фахрий унвони тўғрисидаги низом тўғрисида;

– ШҲТга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳисоб-китобларида миллий валюталар улушини босқичма-босқич ошириш бўйича “йўл харитаси” тўғрисида;

– Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани тўғрисида;

– Беларус Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш жараёнини бошлаш тўғрисида;

– Малдив Республикаси, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Мянма Иттифоқи Республикаси, Кувайт Давлатига ШҲТнинг мулоқот бўйича шериги мақомини бериш тўғрисида;

– Варанаси шаҳрини (Ҳиндистон) 2022-2023 йилларда ШҲТнинг туризм ва маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида;

– ШҲТ котибияти ва Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича БМТ (ЮНЕСКО) ўртасида меморандумни имзолаш тўғрисида;

– ШҲТ Бош котибининг ташкилотнинг ўтган йилги фаолияти ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 2021 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари ҳақида;

– ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида;

– ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг:

– иқлим ўзгаришига нисбатан жавоб ҳаракатлари тўғрисида;

– ишончли, барқарор ва диверсификациялашган етказиб бериш занжирларини таъминлаш тўғрисида;