Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Афғонистонни тинч кўриш ҳамма лидерларнинг хоҳиши” – Покистон ташқи ишлар вазири
Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардари ШҲТ саммити доирасида журналистларга берган интервьюсида Афғонистон масаласи ҳақида гапирди.
Фото: Kun.uz
Покистон ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардари ШҲТ саммитида хорижлик ва ўзбекистонлик журналистларга берган интервьюсида саммитда ҳозир бўлган барча лидерлар Афғонистон тинч бўлишини хоҳлашлари, унинг тинчлиги қўшнилар тинчлиги учун ҳам муҳимлиги ҳақида гапирди.
“Транзит савдо бу – менинг мамлакатим ва сизнинг давлатингиз (журналистларга қарата) ўртасидаги муносабатдир. Асосий муаммо Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик истиқболлари билан боғлиқ. Менимча, Афғонистонни тинч ва барқарор кўриш барча мамлакатларнинг мақсадидир. Бугун бу ерда ҳозир бўлган барча етакчиларда шу хоҳиш борлигини кўриш мумкин”, - деди Зардари.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон тинчлиги нафақат Афғон халқига, балки қўшни давлатларга ҳам фаровонлик эшигини очади.
“Муаммонинг манзили – хавфсизликдир, биз ҳаммамиз биргаликда бу мақсадга эришамиз деб умид қиламан ва шундай муҳит юзага келиши биланоқ Афғонистонда тузилма лойиҳалари ишлаб чиқилади, кейин биз уларни муҳокама қилишимиз мумкин”, – деди Покистон ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
19:17 / 04.02.2026
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонда бўлади
11:06 / 03.02.2026
Ўзбекистондан Покистонга анор, узум ва олхўри экспорти бўйича талаблар белгиланди
11:19 / 02.02.2026
Ўзбекистон Покистон портлари орқали юзлаб портлар билан тўғридан тўғри денгиз алоқасини йўлга қўйди
13:52 / 26.01.2026