“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража илиқ, кундуз кунлари 29-34 даража иссиқ атрофида бўлади. 

Қайд этилишича, бу - сентябр ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқори.

Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябр, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.