11:41 / 22.09.2022
6734

Ўзбекистон олмаси асосан Қозоғистонга сотиляпти

Ўзбекистон қиймати 7 млн АҚШ долларлик олма экспорт қилган.

2022 йил январ-август ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна олма экспорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олма экспорти 2021 йил мос даври билан солиштирилганда 9,1 минг тоннага ошган.

2022 йил 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи ўринни эгаллаб турибди – 12,6 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 3,9 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,3 минг тонна;
  • Туркманистон – 163 тонна.
Top