Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда боғча тарбиячиси ўз ҳамкасбларининг банк картасидаги пулларни ўғирлади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи Г.К. ва Ф.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, банк карталаридан пулларини ечиб олган шахсга чора кўришни сўрашган.
Аризага кўра, номаълум шахс уларнинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, Г.К.нинг банк картасида бўлган 2 854 000 сўм ҳамда Ф.М.нинг банк картасида бўлган 3 977 383 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олган.
Текширувлар натижасида, ушбу жиноятни жабрланувчиларнинг ҳамкасби Косон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган қиз содир этгани аниқланган.
Суриштирув давомида, қиз банк картаси маълумотлари ва жабрланувчиларнинг телефонига келган смс-кодни олиб, пулларни ўзлаштиргани маълум бўлган.
Қайд этилишича, қизга нисбатан Жиноят кодексининг 169-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқандлик 17 ёшли ўсмир Telegram’да сохта акция ўтказиб, 28 кишининг банк картасидаги пулларни ечиб олганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026