Битимнинг предмети ишончли, хавфсиз ва узлуксиз халқаро ўтказмаларни таъминлаш, нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек ҳамкорликдаги маркетинг фаолликларни ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Банк ва UZCARD тўлов тизимининг ҳамкорлигини ривожлантириш бўлди. Ҳужжат нафақат «Спитамен Банк» ЁАЖ ва «ЯУПМ» МЧЖ билан стратегик ҳамкорлик соҳасидаги, балки икки қардош мамлакат ўртасидаги илиқ муносабатларни мустаҳкамлашда катта қадам бўлди.

Фото: UZCARD

UZCARD номидан Бош директорнинг тижорат масалалари бўйича биринчи ўринбосари Лиля Хамидуллина ҳамда Маркетинг ва PR бошқармаси бошлиғи Собиржон Мухамедов қатнашдилар. Учрашувда банк томонидан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Умиджон Ҳикматов, банк карталари департаменти бошлиғи Дилшод Исҳоқов, маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Хосиятхон Тухтаназаровалар иштирок этишди. Ўзбекистондан ташриф буюрган ишчи делегация таркибида, шунингдек, Plum Technologies директори Эркин Ҳидоятов ҳамда Халқаро ўтказмалар ва халқаро лойиҳалар департаменти бошлиғи Эмиль Якушев иштирок этди.

Яқин вақт ичида Spitamen Pay иловаси фойдаланувчиларида UZCARD карталарини банкнинг мобиль иловасига боғлаш ва пул маблағларини ўтказиш имконияти пайдо бўлади.

Фото: UZCARD

Битимни имзолаш маросимида Лиля Хамидуллина қуйидагиларни қайд этди: «Spitamen Pay иловасида ёрдамида Ўзбекистондан Тожикистонга ва аксинча пул маблағларини ўтказишларда мижозларимизнинг қулайлиги яқин келажакда ташкилотларимиз муваффақиятли ривожланишининг гарови ҳисобланади ва биз бу масалага жуда жиддий ёндашамиз. Биз масъулиятли иши, ҳамкорликдаги масалаларни ҳал қилишда намоён этган фаоллиги ва тезкорлиги учун Спитамен Банкдаги ҳамкасбларимизнинг профессионаллигини юқори баҳолаймиз. Биз учун мослашувчанлик, тезлик муҳим ва биз ҳамма вақт энг яхшиларини танлаймиз. Биз бугун Сизнинг банкингиз билан битим имзолаётганимиздан хурсандмиз».

Учрашув охирига келиб томонлар ҳамкорликнинг маркетинг қисмини ва таклифларни ривожлантириш масалаларини, шунингдек, ҳам банк томонидан, ҳам UZCARD карталари эгалари учун мижозларнинг манфаатлари йўлидаги махсус таклифларни муҳокама қилишди.

«Бугун биз UZCARD’даги ҳамкорларимиз билан узоқ муддатли ва истиқболли муносабатларни ривожлантириш йўлида муҳим қадамни ташладик. Битим ўзаро ҳамкорлик доирасини анча кенгайтиради ва мижозларимизнинг сифатли банк инструментларига бўлган эҳтиёжларини қондириш имконини беради»— деб қайд этди Умиджон Ҳикматов.