22 сентябр куни Владимир Путин томонидан эълон қилинган сафарбарликнинг иккинчи куни ўтди — Россияда эркакларга ёппасига чақирув қоғози топширилиши бошланди. Кремль расман фақат ҳарбий тажрибага эга бўлган захирадагилар орасидан 300 минг киши чақирилишини айтган бўлса-да, ҳарбий комиссариатга чақирилаётганлар орасида ҳеч қачон армияга бормаганлар, шунингдек намойишчилар, журналистлар ва ҳарбий хизматга яроқсиз бўлганлар ҳам учрамоқда. «Новая газета. Европа» маълумотига кўра, президент фармонининг ошкор этилмаган 7-бандига кўра бир миллионгача одамни сафарбар этиш кўзда тутилган, бу маълумотни Кремлдагилар «ёлғон» деб атади. Россияда сафарбарлик кетаётган чоғда Украинада Россия Харкив областини ишғол этиб турган вақт оқибатлари рўйхатга олинмоқда. 22 сентябр куни «ДХР» маркази Донецк шаҳри ҳудуди Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди.

Қуйида 22 сентябр, Украинадаги урушнинг 211-кунида олинган суратлар.

Россияда сафарбарлик

Москвада билагида Z ҳарфи (Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаш рамзи) туширилган россиялик аскарлар акс этган граффити . Фото 2 сентябр куни — сафарбарлик эълон қилинишидан кейинги куни олинган. Фото: Getty Images
Чақирув қоғози олган москвалик ёшлар ҳарбий комиссариат биноси олдида навбатда турибди. Москвада айнан қанча одам хизматга чақирилгани маълум қилинмаган. Пойтахт мэриясининг сафарбарлик тўғрисидаги буйруғида захирада бўлган, лекин ҳали чақирув қоғози олмаганларга шаҳардан чиқиш тақиқланиши ҳақида банд йўқ. Фото: Михаил Метцель / ТАСС
Доғистон пойтахти Маҳачқалъада ҳарбий хизматга чақирилганларни кузатишга чиққан қариндошлари. Фото: ТАСС
Украина билан урушга жалб этилган доғистонликлар Маҳачқалъадаги республика чақирув пунктига келишди. Фото: ТАСС
Маҳачқалъадаги республика чақирув пунктида сафарбар қилинганлар ва уларнинг қариндошлари. Бу вақтда Доғистоннинг бошқа қисмида сафарбарликка қарши одамлар федерал трассани тўсишди, ҳарбий комиссариат биноларидан бири олдида урушга бормасликларини айтиб эътироз