«Очиқ осмон» режими Самарқанд халқаро аэропортининг техник имкониятларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ хорижий авиакомпаниялар учун рейслар ва йўналишлар бўйича чекловлар бекор қилинишини англатади.

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

Жорий йил 1 октябридан Самарқанд халқаро аэропортида янги тартиб жорий этилгани тўғрисида чет эл авиация маъмуриятлари ўрнатилган тартибда хабардор этилган.