24 сентябр куни Россияда уруш ва сафарбарликка қарши янги митинглар ўтказилди. Москва, Петербург, Иркутск, Томск, Новосибирск, Пермь, Ижевск, Улан-Удэда намойишга чиққанлар қўлга олинди — бутун мамлакат бўйлаб уларнинг сони 800 кишига етади. Украина президенти Володимир Зеленский мамлакатнинг Россия истилоси остидаги аҳолисини сафарбарликдан қочишга чақирди. Бир неча манбалар Владимир Путин 30 сентябр куни Федерал кенгашга мурожаат қилиши, шундан кейин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари РФ таркибига қўшиб олиниши бўйича келишув имзоланиши ҳақида хабар беришди.

Қуйида 23-24 сентябр кунлари Украина ва Россиянинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Украин ҳарбийлари томонидан озод этилган Харкив области

Харкив областининг Великая Камышеваха қишлоғи яқинидаги яксон бўлган автомобил. Украина қуролли кучлари Харкив ва Херсон областларида бошланган кенг кўламли қарши ҳужумлар натижасида сентябр ойи ўрталарида ушбу қишлоқни озод этишган
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар Харкив областидаги фронт чизиғидаги позициясида шашка ўйнашмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий аёл Купянскдаги навбатчилик вақтида. Шаҳар сентябр ойи ўрталарида украин кучлари томонидан озод этилди. Россия бу ерни уруш бошидан буён эгаллаб турганди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Харкив областининг Изюм шаҳри яқинида россияликларнинг яксон бўлган зирҳли транспортёри гусеницасини (ғилдирак вазифасини ўтовчи кенг занжир тасма) ўз машинасига юклаётган украин ҳарбийлари. Изюм апрел ойи бошида Россия қўшини томонидан босиб олинганди, Украина қуролли кучлари сентябр ойида шаҳарни қайтариб олишди. Изюм расмийлари россия кучлари кетгач, шаҳар учун жанглар вақтида ва шаҳар россияликлар истилоси остида бўлган даврда тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди — ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаслиги оқибатида вафот этганлардан ташқари.